Хоккей. Ёшларимиз бу сафар Мўғулистон терма жамоаси дарвозасини 7 марта ишғол қилишди

Мўғулистонда ўтаётган ёшлар ўртасидаги хоккей бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ғалабани қўлга киритди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, бу гал ҳамюртларимиз мусобақа мезбонларига қарши баҳс олиб бориб, 7:4 ҳисобида муваффақиятга эришишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ўйиндан сўнг хоккейчиларимиз турнир жадвалида 9 очко билан яққол пешқадамга айланиб олишди. 4-тур ўйини эртага Таиландга қарши ўтказилади. Агар ушбу баҳсда ҳам юртдошларимиз ғалаба қозонишса, чемпионат ғолиблигини муддатидан аввал расмийлаштиришади.

3-тур: Мўғулистон 4 – 7 Ўзбекистон 

15.03.2023

4-тур: Ўзбекистон – Таиланд 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!