Холанд дарвозани “илма-тешик” қилиб ташлаяпти
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Эрлинг Холанд “Фулхэм” дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олди.
Бу норвегиялик тўпурарнинг ўтган йили ёзда Англияга келганидан бери олтинчи хет-трики бўлди.
Бунгача 23 ёшли футболчи ўтган мавсумда “Кристал Пэлас”, “Ноттингем Форест”, “Манчестер Юнайтед”, “Вулверхэмптон” ва “Бёрнли” дарвозасиларига учтадан тўп киритган.
Холанд жорий мавсумнинг тўртта учрашувидаги голлари сонини олтитага етказиб олди. Ўтган мавсумда Премьер-лигада 36 та тўп киритган Эрлинг бир мавсумда кўп гол уриш бўйича мутлақ рекорд ўрнатганди.
Бу мавсум норвегиялик голеадор ўз натижасини яхшилашга ҳаракат қилади.
Фикрлар