Холанд гол уришда Роналдудан ўзиб кетди

  • 15 декабрь, 08:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан ҳисобланган “Манчестер Сити” 16-тур учрашувини рақиб майдонида ўтказиб, “Кристал Пэлас” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.

Tecno

“Шаҳарликлар”нинг ғалабасини Эрлинг Холанднинг иккита ва Фил Фоденнинг битта голи таъминлади.

25 ёшли норвегиялик тўпурар дубль эвазига Криштиану Роналдудан голлар сони бўйича ўзиб кетди. Гап шундаки, Холанд Англия Премьер-лигасида ҳозиргача 168 та ўйинда рақиблар дарвозасини 147 маротаба ишғол қилган.

Криштиану Роналдунинг АПЛдаги голлари сони 145 тани ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткични қайд этиш учун португалиялик юлдуз “Манчестер Юнайтед”да икки маротаба фаолият кўрсатиб, жами 346 та баҳсда майдонга тушишига тўғри келган.

Жорий мавсумда эса, Эрлинг Холанд клуб сафида барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказиб, 23 та гол  ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!