Холанд: Ҳаммаси жонга тегди!

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд 2023 йил якунлари бўйича Globe Soccer Award совринини қўлга киритиб, йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганидан кейин ўз фикрларини билдирди.

- “Манчестер Сити” — фантастик клуб. Менга бу жамоада ўйнаш ёқади. Жароҳатлардан қутилиб, тезроқ майдонга қайтишга умид қиламан. Футболдан узоқда юриш жонга тегди, - деди Эрлинг Холанд.

23 ёшли норвегиялик форвард Globe Soccer Award танловида Килиан Мбаппе (ПСЖ ва Франция терма жамоаси), Лионель Месси (“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси) Криштиану Роналду (“Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси) каби юлдуз футболчиларни ортда қолдирди.

Эрлинг Холанд 2023 йилда жами 60 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 50 гол ёздириб қўйди. Футболчи ўтган мавсумда Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси бош соврини соҳиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!