Холанд ҳеч кимдан узр сўрамайди!

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг сўнгги омадсиз ўйинларидан кейин норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд танқид қилинишига изоҳ берди.

Tecno

- Эрлинг ҳеч кимдан узр сўрамаслиги керак. У қўлидан келганини қиляпти ва ҳаракатдан тўхтагани йўқ. Агар жамоа ғалаба қозонмаса, бу бир ўйинчининг айби эмас, ҳамманинг масъулияти. Фақат максимум куч сарфламасанггина узр сўрайсан, ҳозир Эрлингда бунақа ҳолат йўқ, демак узр керак эмас, - деди Гвардиола.

“Манчестер Сити” Англия Премьер лигаси, Европа Чемпионлар лигаси ва ички кубокларда охирги еттита ўйинда иккита мағлубият ва учта дуранг қайд этди. Иккита ғалаба кубок ўйинларига тўғри келди.

Холанднинг ўзи анчадан бери ўйиндан гол ура олмаяпти. Экспертлар 25 ёшли тўпурар оптимал спорт формасини тиклай олмаётганини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!