
Холанд жамоасидан хавотирда
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ўз юрти Новергиядан кетганига анча бўлганига қарамай, ўзини тарбилаган “Брюне” жамоаси фаолиятини диққат билан кузатиб келади.
25 ёшли ҳужумчи “Брюне”нинг ёзги трансфер сиёсатидан қониқмаганини маълум қилди. Янада аниқроқ айтсак, клуб раҳбарияти уч нафар футболчини жамоадан кетказгани Холандга ёқмади.
- “Брюне”, нималар бўляпти? Мен ухлаш ўрнига собиқ клубимдаги можаролар ҳақида бош қотиришимга тўғри келяпти, - деди Эрлинг Холанд.
Холанд 2015-2017 йиллар давомида “Брюне” ўйинчиси бўлган. Кейин “Мольде” жамоасига кўчиб ўтган. 2019 йили Австриянинг “Зальцбург” клуби ҳужумчини 8 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.
Эрлинг роппа роса бир йилдан кейин “Боруссия Дортмунд”га трансфер қилинди. “Манчестер Сити” эса, 2022 йилнинг ёзида норвегиялик тўпурарни 60 миллион евро эвазига Англияга олиб келди.
Фикрлар