Холанд келажаги бўйича бир қарорга келди
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд келажаги бўйича якуний қарор қабул қилди. Норвегиялик футболчи ҳозирги жамоаси билан амалдаги шартномани 2029 йилнинг ёзигача узайтиришга розилие берди.
Marca нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи келишилган шартномани янги йилгача имзолаб бериши талаб этилади.
Холанднинг Манчестерга қолишга қарор қилгани клубнинг бош мураббий Хосеп Гвардиола билан якунланаётган битимни яна икки йилга узайтиргани сабаб бўлгани айтилмоқда.
“Манчестер Сити” раҳбарияти футболчини янги битимга кўндириш учун Холанд қўйган шартларни қабул қилди. Унга кўра, шартномада тўпурарга “Реал” сингари гранд клублардан таклиф тушса, томонлар келишган ҳолда ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида банд бўлади.
Фикрлар