Холанд "Манчестер Сити" афсонасига айланиб бормоқда
Яна бир тарихий натижа
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигасида клуб тарихидаги энг самарали тўпурарга айланди.
Норвегиялик футболчи бугунги учрашувда «ПСЖ» дарвозасини 53- ва 75-дақиқаларда ишғол этди. Шу тариқа у «шаҳарликлар» сафида Чемпионлар лигасидаги голлар сонини 38 тага етказди. Бу натижа 41 ўйин ҳисобидан қайд этилган.
26 ёшли форвард шу билан мусобақада клубнинг энг яхши тўпурари бўлиб келган Серхио Агуэрони ортда қолдирди. Аргентиналик собиқ ҳужумчи «Манчестер Сити» таркибида Чемпионлар лигасида 64 ўйинда 36 гол урган эди.
Шунга қарамай, Холанннинг дубли манчестерликларни қутқара олмаяпти: ҳозирча «Этихад»даги баҳсда ҳисоб «ПСЖ» фойдасига 4:2. Агар вазият кескин ўзгармаса, жамоа ёзда Хосеп Гвардиолани алмаштирган Энцо Мареска қўл остида илк мағлубиятини қайд этади.
Изоҳлар (0)