
Холанд: "Мавсумни муваффақиятли деб бўлмайди"
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жорий мавсумда жамоа натижалари ҳақида фикр билдирди. Ҳозирги вақтда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа Англия Премьер-лигасида 65 очко тўплаган ҳолда, тўртинчи ўринда бормоқда.
— Агар сиз АПЛни тўрт марта кетма-кет ютган бўлсангиз ва бешинчи марта ютмаган бўлсангиз, бундай мавсумни муваффақиятли деб бўлмайди. Биз айнан шундай стандартларни ўрнатганмиз. АПЛда етарлича яхши ўйнай олмадик, аммо ҳали ҳам Чемпионлар лигасига йўл олишга умид бор.
Бу мавсумда биз етарлича барқарор эмасдик ва кўп ўйинларда ғалаба қозона олмадик. Муҳим ўйинларда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Етарлича ғалабали серия ҳам бўлмади.
Албатта, мавсум давомида жароҳатлар бўлди. Лекин бу баҳона бўлолмайди.
Ҳар биримиз етарлича яхши формада эмасдик. Агар энг яхши ҳолатингда бўлмасанг, бу мамлакатда ўйинларда ғалаба қозониш жуда қийин, – дея таъриф бериб ўтди норвегиялик форвард.
Фикрлар