Холанд Роналдудан ўтиб кетди

"Боруссия Дортмунд" Германия чемпионати 23-тури доирасида "Вердер"ни меҳмонда мағлуб эта олди.

Ушбу баҳсда "асаларилар"нинг 19 ёшли норвегиялик футболчи рақиб дарвозасига гол уришни уддалади. Таъкидланишича, бу гол форварднинг 2020-йилдаги 11-голи бўлди.

Шу тариқа Холанд 2020-йилнинг кучли бешликдаги энг яхши тўпурарига айланди ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан ўтиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!