Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Холанд сермаҳсуллик борасида нўноқлик қиляпти

Холандга ярашмайдиган статистика!

Эрлинг Холандда сермаҳсуллик борасида муаммолар содир бўляпти. 

"Манчестер Сити" форварди "Эвертон"га қарши беллашувда самарали ҳаракат амалга оширмади. Бундан ташқари, норвегиялик, 53-дақиқада пенальтидан гол ура олмади. 

Эрлинг Холанд охирги 7 учрашувда фақатгина бир маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Ўшанда футболчи АПЛ доирасида "Кристал Пэлас" (2:2) дарвозасини ишғол қилганди. 

Таъкидлаш керак, Эрлинг Холанднинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 200 миллион еврони ташкил этади. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ