Холанддан тез гол урадиган футболчи йўқ
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзи иштирок этаётган ўйинларда ҳар 64 дақиқада голли вазиятларда иштирок этмоқда.
Бу статистикани ҳисоблаб чиққан экспертлари Англия Премьер-лигасида 40 тадан кўп учрашув ўтказган ўйинчилар кўрсаткичларини асос қилиб олди.
Футболчилик фаолиятини давом эттираётган ўйинчилар орасида бу рейтингга “Ливерпуль” форвади Муҳаммад Салоҳ ҳам киритилди. Мисрлик юлдуз ҳар 93 дақиқада голли вазиятларда қатнашяпти.
Ундан олдинги ўринларни профессионал фаолиятини якунлаган Тьерри Анри ва Серхио Агуэро ҳар 86 дақиқада гол урган ёки ассист қайд этган. Франциялик юлдуз “Арсенал”да, аргентиналик тўпурар “Манчестер Сити”да порлаганини барча мухлислар яхши билади.
Бу кўрсаткич бўйича Муҳаммад Салоҳдан кейинги ўринни “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган Робин ван Перси 102 дақиқа билан эгаллаб турибди.
Фикрлар