Холанддан воз кечишди
“Реал” раҳбарияти мўлжалида жамоага “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни олиб келиш режаси ҳам бор эди.
Бироқ мадридликлар Холанд трансфери бўйича иш бошламасликка қарор қилди. “Қироллик клуби” хўжайинлари бор эътиборини ПСЖдан Килиан Мбаппени олишга қаратади. Бу ҳақда испаниялик журналист Хосеп Педрероль маълумот берди.
Манбанинг таъкидлашича, Холанднинг агентлари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун ҳар ҳафта “Реал” директорлари билан “салом-алик” қилиб турибди. Шунга қарамай, мадридликлар “Реал”нинг келаси мавсумда янги стадиони расмий очилиш маросимида Эрлинг Холанд эмас, Килиан Мбаппе иштирок этишини истаяпти.
Агар испан гранди Килиан Мбаппе трансферини ижобий ҳал қилса, Эрлинг Холанд масаласига умуман қайтмайди.
Фикрлар