Холанддан яна янги рекорд
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасида яна бир тарихий натижа қайд этди.
Тўртинчи турда Хосеп Гвардиола шогирдлари “Фулхэм” устидан 5:1 ҳисобида зафар қучди. Норвегиялик форвард рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.
Бу хет-трикдан кейин Холанд Англия Премьер-лигасидаги самарали ҳаракатлари бўйича гол+пас тизимида 51 очко тўплади. У Манчестерга келганидан бери лигада 42 та гол ва 9 та ассист қайд этди. Бунинг учун Эрлингга 39 та учрашув кифоя қилди.
Бу янги рекорд. Аввалги энг яхши натижа Энди Коулга тегишли эди. “Манчестер Юнайтед”да порлаган юлдуз 50 очко жамғариш учун 43 та учрашув ўтказган.
Фикрлар