Холандга “Олтин тўп” керак эмас!
Энг зўр футболчилар фаолияти давомида ҳеч бўлмаганда бир маротаба бўлса ҳам “Олтин тўп”ни қўлга киришни орзу қилади. Чунки бу футболчиларга бериладиган энг нуфузли индивидуал соврин ҳисобланади.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа тўпурари Эрлинг Холанд “Олтин тўп”ни олиш учун нималар қилиши кераклиги ҳақидаги саволга ўзига хос тарзда жавоб берди.
- Холанд кўпроқ ўйнаши ва ҳар бир бажарилган ишдан хулоса чиқариб, дарс олиши керак. Лекин нинг мақсади “Олтин тўп” олиш эмас, балки совринларни ютиш.
Холанд буни уддалаб келяпти. Ўтган йили требль қайд этдик. Ўтган мавсумда Эрлингсиз совринларни юта олармидик? Умуман имконимиз бўлмасди.
Гап фақат Холандда ёки бошқа бирор бир ўйинчида эмас. Футболчи пенсияга чиқмагунича ҳар доим энг зўри бўлиш имконияти бор, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар