Холандга тўртта гол керак
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионатнинг 27-турида “Саутгемптон” дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Дубль орқали норвегиялик тўпурар жорий мавсумда Англия Премьер-лигасидаги голлари сонини 30 тага етказиб олди.
Тўпурарлар пойгасида етакчилик қилаётган 22 ёшли форвард бир мавсумда лигада энг кўп гол уриш бўйича рекорд ўрнатиши учун унга яна тўртта гол етишмаяпти.
Премьер-лига ташкил этилганидан буён бир мавсумда энг кўп гол уриш “Ливерпуль” юлдузи Муҳаммад Салоҳга насиб қилган. 2018 йили мисрлик ҳужумчи рақиблар дарвозасини 32 марта ишғол қилган.
Англия чемпионатлари тарихидаги мутлақ рекорд 34 та голдан иборат. Бу натижани 1993-1994 йилги мавсумда “Ньюкасл” вакили Энди Коул уддалаган. Кейинги мавсумда унинг натижасини “Блэкберн” аъзоси Алан Ширер уддалаган.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсум якунланишига ҳали 11 та тур бор. Холанддан янги рекорд ўрнатиш учун имконият етарли.
Фикрлар