Холандни қамоқ кутяпти
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд Швейцарияга борса, бир кунга қамалиши мумкин. Бу ҳақда Blick нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, машҳур футболчи 64,4 евро миқдоридаги жаримани тўламай юрибди.
Воқеа шу йилнинг 25 октябрь куни бўлиб ўтган. Холанд Швейцариянинг ғарбий қисмида қоидани бузгани учун унга жарима белгиланган.
Энди Эрлинг отаси яшаётган Швейцарияга борса, ҳибсга олиниши мумкин. Бироқ, шу сумма тўланишига қонун ҳимоячилари футболчини бошқа безовта қилмайди.
Қизиғи шундаки, ҳафтасига 433 минг евро маош олаётган Холанд нега арзимаган жаримадан қочиб юрибди экан?
Фикрлар