Холанднинг хет-триги тарихий бўлди
Англия чемпионатининг 3-турида "Вест Хэм" меҳмони бўлган "Манчестер Сити" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Холанд хет-трик қилган бўлса, Диашнинг автоголи эвазига ҳисоб қисқарди.
"Opta Sports" нашри хабарига кўра, норвегиялик ҳужумчи ХХI асрда АПЛ тарихида учта бошланғич турда иккита хет-трик қайд этган биринчи футболчи бўлди. Холанд "Ипсвич" билан учрашувда (4:1) учта гол урганди. Эрлинг "шаҳарликлар"да 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи манчестерликлар сафида 102 та ўйинда қатнашиб, 97 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар