«Барселона» Холаннд билан боғлашда давом этмоқда
Эрлинг Холанд «Манчестер Сити»га нисбатан молиявий иш бўйича қарорга қараб «Барселона»га ўтишни кўриб чиқиши мумкин.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд атрофидаги гап-сўзлар тўхтамаяпти: оммавий ахборот воситалари уни яна Испания чемпионатига эҳтимолий кўчиб ўтиши билан боғламоқда.
2027 йил бошида клуб молиявий қоидаларни бузиш иши юзасидан якуний қарорни эшитиши кутилмоқда. Агар «Манчестер Сити» жамоанинг спортдаги мақсад ва имкониятларига жиддий таъсир қиладиган жазога дуч келса, Холанд жамоасини алмаштириш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Манбаларга кўра, эҳтимолий трансфердаги биринчи ва энг муҳим қадам — футболчининг ўзи «Барселона»га ўтишга розилик бериши. Шундан сўнг каталонияликлар трансфер стратегиясини пухта ишлаб чиқиши, битим формати ва шартларини аниқлаб олиши керак бўлади. Хабарларга қараганда, «Барселона» Холанд «ҳа» дейиши мумкин бўлган клублардан бири сифатида кўрилмоқда. Бироқ ҳозирча норвегиялик ҳужумчи «Манчестер Сити»га нисбатан молиявий қоидаларни бузиш иши бўйича чиқадиган қарорни кутмоқда, деб ёзади El Nacional нашрига таянадиган «Газета.Ru».
Изоҳлар (0)