"Хоразм" Анталиядаги илк ўйинда Грузия чемпионини таслим қилди

  • 18 февраля, 01:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 3
  • Футбол
CHERY AUTO

Анталияда йиғин ўтказаётган "Хоразм" клуби илк ўртоқлик учрашувини Грузия чемпиони "Ибериа"га қарши ўтказди.

Tecno

Қизиқарли ўтган учрашувда Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Хоразм" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалига грузияликлар ҳисобни очишди. Кейинчалик "Хоразм" сардори Аброр Хусинов ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса яқинда "Андижон"дан ижарага олинган тожикистонлик Шахром Самиев иккита гол уришга эришди ва якунда "Хоразм" 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Урганчликларнинг навбатдаги ўйини 20 февраль куни Россиянинг "Уфа" клубига қарши бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Murod088
18/02/2025 01:59
Xorazm omad zor
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
18/02/2025 01:39
Molodes
&
Davrontaxi
18/02/2025 02:14
Olga Xorazm