"Хоразм" футболчиси Ўзбекистон терма жамоасига чақирилди
"Хоразм" профессионал футбол клуби футболчиси Диёр Ортиқбоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирув олди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда халқаро ўртоқлик учрашувларида Диёр Ортиқбоев терма жамоа шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун: терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро Хоразмда бўлиб ўтган "Хоразм" – "Нефтчи" учрашувини стадиондан бевосита кузатиб борган эди.

Фикрлар