"Хоразм" иккита трансферни эълон қилди

  • 02 Jul 16:43
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Про лигада иштирок этаётган “Хоразм” клуби ёзги трансфер очилиши биланоқ иккита трансферни амалга оширганини эълон қилди.

Tecno

Жумладан, 4 июль куни 30 ёшини қаршилайдиган ҳужумчи Мурод Бобожонов расман “Хоразм” аъзосига айланди. Айтиш мумкинки, у ўз уйига қайти. Охирги жамоаси “Нефтчи” клуби эди. Шунингдек, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Бухоро”, “Металлург” ва “Сурхон” клубларида ҳам тўп сурган.

“Хоразм” бундан ташқари, “Хоразм ФА” жамоасидан 29 ёшли ҳужумчи Сардор Матмуротов билан ҳам шартнома имзоланганлигини расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Хоразм" клуби Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасида Тошкентда "Олимпик Мобиуз"га қарши майдонга тушади.

Comments

You must be logged in to commet!