"Хоразм" Суперлига клубини мағлуб этди
Тошкент шаҳрида тайёргарлик жараёнларини олиб бораётган "Хоразм" футбол клуби йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида иштирок этди. Про-лига жамоаси Суперлига иштирокчиси Термизнинг "Сурхон" клуби устидан ғалаба қозонди - 2:1.
Беллашувда хоразмликларнинг голларига Отажон Ниёзметов ва Шаҳзод Бешимов (пенальти) муаллифлик қилди. Термиз клубининг ягона голи Нуриддин Хасанов номига қайд этилди.
"Сурхон" бундан олдинги ўртоқлик ўйинида "Металлург"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Фикрлар