Хоразмда "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш, футбол оммавийлигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида футбол бўйича "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада жами 8та жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди.
Булар "Боғот", "Академия 2001", "Урду", "Олимпия захиралари коллежи", "Хива", "Ёшлик" ва "Академия 2002" жамоалари. Қизғин кечган курашлар натижасида "Ёшлик" жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ғолибларга вилоят футбол ассоциацияси томонидан Кубок ва медаллар топширилди.
Фикрлар