Хорватия - Албания: Учрашувнинг энг яхши футболчиси маълум
"Евро-2024"нинг иккинчи туридан ўрин олган Хорватия - Албания учрашувида томонлар дурангга имзо чекди. Ўйинда дастлаб, албанлар ҳисобни очган бўлса, Далич шогирдлари икки маротаба жавоб қайтарди. Сўнгги дақиқаларда эса Гясуля имкониятларни тенглаштириб қўйди
Ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси Крамарич, деб топилди. Ҳужумчи 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, битта гол урди. Шунингдек, 4 та муваффақиятли дриблинг қилиб, 3 та хавфли вазият яратди.
Эслатиб ўтамиз, Хорватияни 3-турда Италияга қарши ўйин кутиб турибди. Жамоа ҳисобида эса бир очко бор.
Фикрлар