Хорватия - Дания ўйини ЖЧ тарихида қолди

ЖЧ-2018 1/8 финалида Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб бормоқда. Айни дақиқаларда Нижни Новгород шаҳрида кечаётган ўйиннинг 1-дақиқасида Матиан Занка Йоргенсен ҳисобни очди.

Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Марио Манжукич мувозанатни тиклади. Шу тариқа, ушбу қарама-қаршилик ЖЧ тарихида қолди.

Гап шундаки, шу вақтга қадар ҳеч бир мундиалда жамоалар бир-бирларининг дарвозасини бу қадар тез фурсатда ишғол қилишмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!