Хорватия терма жамоаси устози FIFAга "бойкот" эълон қилди
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич "The Best" совринига овоз бермади. Хорватия футбол иттифоқи сайти Даличнинг баёнотини эълон қилди.
"Мен FIFA томонидан кўпроғига лойиқ эканлигимизга ишонардим. Биз Миллатлар лигасида ҳам, жаҳон чемпионатида ҳам кучли тўртликка кирган ягона жамоамиз.
Охирги икки жаҳон чемпионатида иккита медаль қўлга киритдик. Ўтган йили Парижда Францияни, Копенгагенда Данияни мағлуб этдик, жаҳон чемпионатида Бразилия ва Бельгия каби гигантларни мағлуб этдик. 2020 йилдан буён 23 та ўйиндан атиги 2 тасида мағлуб бўлдик, - деди Далич.
Ховатия устози FIFAнинг энг яхши футболчиси соврини учун 14 нафар номзод рўйхатига фақат битта хорватлик Лука Модрич кирганидан норози. Далич рўйхатда Матео Ковачич ва Йошко Гвардиолни кўрмаганидан ҳайратда. Бундан ташқари терма қандай қилиб жаҳон чемпионатидан сўнг Доминик Ливакович энг яхши дарвозабонлар рўйхатига киритилмаганини тушунмаяпти.
Шунингдек, 56 ёшли мутахассис ўзини "Энг яхши мураббий" номинациясида кўришни кутаётганини ҳам аниқ айтди.
Фикрлар