Хорхе Масвидал UFC га қайтадими?

  • 6 сентябрь, 17:56
  • 0
  • MMA
Собиқ UFC жангчиси Хорхе Масвидал Дана Уайтнинг промоушенига қайтиш имкониятини қидирмоқда. “Ҳунтер Кемпбелл билан гаплашдим. Менинг хоҳишимни билиб, у: "Мен санани текшириб кўрай, рақибларни кўриб чиқаман", деди. Шунинг учун аввал санани аниқлаймиз, кейин эса рақиб танлаймиз. Эҳтимол, бу йил жанг ўтказарман. Менимча, мазкур воқеалик Вегасда 7 декабрда бўлиши мумкин", - дея Масвидалнинг сўзларини келтирди ММА Fighting. Маълумот учун, Хорхе Масвидал фаолияти давомида 52 та жангда қатнашиб, 35 тасида ғалаба қозонган (16 тасида нокаут билан) ва 17 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!