Хоселу 25 йил ичида дебютида дубль қайд этган илк испаниялик футболчи бўлди

  • 26 март, 2023, 15:06
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча "Евро-2024" саралаш ўйинлари доирасида Испания Норвегия терма жамоасини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

"Эспаньол"нинг 32 ёшли ҳужумчиси Хоселу кеча "қизил фурия" жамоасида шов-шувли дебют қилди. У мазкур баҳсда дубль қайд этди ва 1998 йилдан бери дебют учрашувида иккита гол урган жамоасининг биринчи футболчисига айланди. "Спорт-Экспресс" хабарига кўра, охирги марта бу ишни  Фернандо Мориентес амалга оширган.

Маълумо учун, "Сельта" тарбияланувчиси бўлган Хоселу профессионал фаолияти давомида 10 та клубда тўп сурган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!