Хотин зўр бўлса қийин экан. Антонелла Мессини “бурчакка” тиқиб қўйди

Лионель Месси 30 июнь куни эркин агентга айланади. Жаҳон чемпиони тез орада ўзига янги иш жойи танлаш керак.

Месси ҳали ПСЖ таклифини қабул қилгани йўқ. “Барселона” ўз тарбияланувчисини қайтариш йўлини топа олмаяпти. “Ал-Ҳилол” йилига 400 миллион евро маош ваъда қилиб, Мессининг жавобини кутяпти.

L'Equipe нашрининг ёзишича, Лео саудияликларнинг таклифига жиддий қараяпти. Бироқ, бир тўхтамга келишига рафиқаси Антонелла тўсқинлик қилмоқда. Аргентиналик хоним Саудия Арабистонига боришни истамаяпти. У Леодан Европада қолишни талаб қиляпти.

Антонелла уч нафар ўғли Европада яшашини ва таълим олишини истаяпти.

Жаҳон футболини бўйсундирган Месси қаерда ўйнашини ҳал қилиш учун рафиқаси билан ҳисоблашишига тўғри келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!