Хотиржам бўлинг, “Реал”га бормайман!
“Реал” келаси ёз ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Клуб мутасаддилари бир неча ҳимоячиларни кузатмоқда.
Мадридликлар нишонига тушган ўйинчилар орасида клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Ашраф Ҳакими ҳам бор. “Реал” марокашлик футболчига эътибор қаратгани ПСЖ хўжайинларини хавотирга солиб қўйди.
Журналист Адриен Шантегреле бу масалага ойдинлик киритди. Унинг ёзишича, 25 ёшли ҳимоячи клуб раҳбариятига келажаги ҳақида аниқ фикр айтган.
Унга кўра, Ашраф Ҳакими фаолиятини ПСЖда давом эттиради. У “Қироллик клуби”га кўчиб ўтмоқчи эмас. Ашраф Париж клубидаги етакчилик мавқеини бой беришни истамаяпти.
Ашраф Ҳакими 2021 йилдан бери Париж клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Илгари у “Реал”, “Боруссия Дортмунд” ва “Интер”да тўп тепган.
Фикрлар