Хулиан Альварес учун асосий даъвогар маълум қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансфери атрофидаги муҳокамалар давом этмоқда.

Аргентиналик форвардга асосий даъвогарлар сифатида "Барселона", ПСЖ ва Лондоннинг "Арсенал" клуби кўрсатилмоқда.

Таниқли журналист Гастон Эдулнинг маълум қилишича, ҳозирча футболчи учун курашда "Барселона" пешқадам ҳисобланади.

"Мен унинг “Барселона”га ўтиш эҳтимолини 45 фоиз деб баҳолайман. ПСЖ — 35 фоиз, "Арсенал" эса 20 фоиз. Агар “Барса” уни ҳақиқатан ҳам сотиб олмоқчи бўлса, буни жиддий таклиф билан исботлаши керак.

Ҳозирча фақат битта клуб музокараларда олдинга чиққан — бу “ПСЖ”. Париж клуби Хулианнинг ўзига ҳам, “Атлетико”га ҳам яхши маблағ таклиф қилишга тайёрлигини билдирган", — деди эксперт.

Transfermarkt портали 26 ёшли ҳужумчининг трансфер қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!