Хулиан Альваресга янги даъвогар пайдо бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, "аристократлар" аргентиналик ҳужумчи трансфери бўйича музокараларни фаоллаштирган ва футболчи учун даъвогарга айланган. Маълум бўлишича, Лондон клуби узоқ муддатли истиқболда Альваресга умид боғламоқда. Чунки клуб раҳбариятини жамоани ўз ортидан эргаштира оладиган динамик юқори ва интенсивликка эга ҳужумчини таркибида бўлишини истамоқда. 

Аввалроқ, инсайдерлар форвард Лондонинг бошқа бир клуби "Арсенал"га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар чиққан эди. "Тўпчилар"дан ташқари Альваресга "Барселона" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бироқ, Каталония клубида молиявий қийинчиликлар туфайли бу трансфер амалга ошиши даргумон. 

Маълумот учун, 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Мадрид клуби сафида 32 та учрашувида майдонга тушиб, 11 та гол киритди ва 5 та голли узатма амалга оширди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!