Хунук хабар Анчелоттигача етиб борди
“Реал”ни бошқараётган Карло Анчелотти клуб раҳбарияти уни истеъфога чиқаришга тайёр экани ва ўрнига вақтинчалик бош мураббий топиб қўйганини билиб қолди.
“Қироллик клуби” хўжайинлари агар жамоа ўйини ва натижаларида қисқа фурсатда сезиларли даражада ижобий ўзгаришлар бўлмаса, Карло Анчелоттини ишдан олиб, жамоани клуб директори Сантьяго Соларига топширмоқчи.
COPE нашри журналисти Роберто Моралес италиялик мутахассис хўжайинлар режасидан хабар топгани ва хафа бўлганини ёзди.
- Кейинги пайтларда матбуот анжуманларида Карло Анчелотти илгаридек ҳолатда кўрмаяпмиз? Клуб ичидаги манбаларнинг менга айтишича, бир неча кун аввал клуб раҳбарияти Сантьяго Солари билан гаплашган ва бу мутахассис жамоани қабул қилиб олишга тайёрлигини билдирган.
Бу хабар бизга етиб келганидек, амалдаги бош мураббийнинг қулоғига ҳам чалинган. Карло Анчелоттига хўжайинларнинг бу иши ва юзага келган ҳолат умуман ёқмади, - деб ёзди Роберто Моралес.
“Реал” ўтган мавсум Карло Анчелотти қўл остида Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди.
Фикрлар
Ayb Mbappeda