Хушхабар! Оғир вазн тоифасидаги боксчимиз ҳам жаҳон чемпиони бўлди
Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етди. Сўнги финал жанги +91 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров иштирокида бўлди. У жаҳон чемпионлиги учун арманистонлик Хованес Папазянга қарши рингга кўтарилди.
Келажакда Баҳодир Жалоловнинг муносиб ўринбосари сифатида қаралаётган, Жаҳонгир Зокиров уч раунд мобайнида рақибига нисбатан катта устунликка эришиб, учинчи раундда рақибини нокаут ҳолатига ҳам туширди ва ҳақли равишда ғалабага эришди. Шу тариқа юртдошимиз бокс тарихидан 2021 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг +91 кг вазн тоифасидаги ғолиби сифатида ўрин олди.
Фикрлар