Хушхабар: Рафинья ва де Йонг қайтди
«Барселона» Испания чемпионати доирасида меҳмонда «Бетис»га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида муҳим янгиликка эга бўлди. Goal нашри испан нашри Sportга таяниб хабар беришича, жамоа ҳужумчиси Рафинья ва ярим ҳимоячи Френки де Йонг пайшанба куни тўлиқ ҳажмда машғулот ўтказди.
Маълумотларга кўра, «Барселона» мураббийлар штаби ва тиббий хизмати ҳозирча Рафиньянинг оширилган юкламага қай тарзда жавоб бераётганини диққат билан кузатмоқда. Футболчининг ҳолати бўйича олинадиган якуний хулосага қараб, бразилиялик ҳужумчининг «Бетис»га қарши ўйин учун қайдномага киритилиши ёки йўқлиги ҳал этилади.
Френки де Йонг ҳам 2026/2027 йилги мавсумдаги илк ўйинига яқинлашмоқда. Нидерландиялик ярим ҳимоячи жамоа билан умумий гуруҳда шуғулланмоқда ва тикланишида сезиларли силжиш кўрсатмоқда. Шу билан бирга, бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни дарҳол асосий таркибга қайтариши кутилмаяпти. Эҳтимол, «Бетис»га қарши баҳсда де Йонг захирадан майдонга туширилади.
«Бетис» – «Барселона» учрашуви шанба куни, 17 октябрь санасида бўлиб ўтади.

Фикрлар