Асосий мазмунга ўтиш
Мини-футбол

Хушхабар! Россияда ғалаба, Ўзбекистон плей-оффда!

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Россия биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи поғона билан кейинги босқичга йўл олди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Гватемала - Россия учрашуви якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Руслар сафида Афанасев, Асадов, Абрамов ҳамда Антошкин томонидан урилган голларга Альваро бир маротаба жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Россия биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи поғона билан кейинги босқичга йўл олди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ