Хушхабар: Улар Ҳусановни танлашди!

“Манчестер Сити” клуби расмий сайти жамоанинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун махсус сўровнома ташкил этди ва мухлисларни уч номзод – Абдуқодир Ҳусанов, Жереми Доку ва Родридан бирига овоз беришга чақирмоқда.

Матбуот хизмати эксперти Дэвид Клейтон ҳар бир номзодга таъриф берди.

Абдуқодир Ҳусанов

Ҳусанов февраль ойида 22 ёшга тўлди, аммо у Премьер-лигада худди 250 та ўйин ўтказган тажрибали ҳимоячи каби ишонч билан ўйнамоқда.

Бизнинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячимиз бу мавсумда ҳар гал ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва ҳар бир учрашувдан кейин янада яхшиланиб бораётгандек кўриняпти.

Абдуқодир тўпни олиб қўйиш учун аъло даражада тўғри пайтни танлайди, шунингдек ўйинни яхши тушуниш ва хавфли вазиятларни бартараф этиш қобилияти билан ҳам ажралиб туради.

Ўзбек жангчиси – Абдуқодир ҳусановнинг ажойиб тезлиги бизнинг ҳимоя чизиғимиз учун жуда муҳим бўлди. Бундай тезликни биз Кайл Уокер кетганидан бери кўрмаган эдик.

Март ойида у Европанинг энг кучли ҳужумчиларига қарши муносиб тарзда курашди ва жуда истиқболли футболчи эканини амалда исботлади.

Январь ойида у “Этихад” стадионида ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилган эди. Ҳусанов март ойида ҳам бу муваффақиятни такрорлай оладими?

Жереми Доку

Март ойи мукофоти учун яна бир кучли номзод. Сўнгги ой давомида Жереми Доку ажойиб ўйин намойиш этди.

Бизнинг бельгиялик вингер барча олти ўйинда иштирок этди ва айниқса “Арсенал”га қарши Карабао кубоги финалида ўзини энг яхши томондан кўрсатди, шунингдек “Реал” ҳимоясига катта муаммолар туғдирди, айниқса жавоб учрашувида.

Доку — табиатан жангчи, у ҳеч қачон таслим бўлмайди ва ҳар сафар майдонга тушганда бор кучини беради. У қисқа вақт ичида Европа футболидаги энг хавфли ҳужумчилардан бирига айланди.

Доку март ойи мукофотини қўлга кирита оладими?

Родри

Март ойидаги ўйинларда ўзининг энг яхши формасига қайтганини кўрсата олган Родри бутун мавсум давомида худди паровоз каби тезликни ошириб бормоқда.

Испаниялик таянч ярим ҳимоячи ўйин темпини белгилайди ва жамоадошларига йўналиш беради, айниқса бу унинг эҳтимол бу мавсумдаги энг яхши ўйини бўлган “Уэмбли”даги “Арсенал”га қарши баҳсда яққол намоён бўлди.

У мавсумни кучли якунлашга тайёрга ўхшайди ва унинг ярим ҳимоядаги сокин устунлиги ўзидан талаб қиладиган даражага тобора яқинлашмоқда.

Ҳақиқатан, Родри март ойи соврини учун яна бир кучли номзод ҳисобланади.

Овоз бериш жараёни очиқ ва сўровнома ғолиби 1 апрель, чоршанба куни, Британия вақти билан соат 17:00 да эълон қилинади.

Шомуродов яна тарихий рекордни янгилади

Ўзбекистон: Рақиб – яраланган “Пантера”!

Ҳусанов борми? “Сити” ёзда 12 футболчи билан хайрлашади!

Ўзбекистонни бошланаётган янги турнирда нималар кутмоқда?

Европадаги легионеримиз фаолияти ҳали бошланмай тугадими?

“Реал” Ҳусановга бўлган муносабатни қандай ўзгартирди?

Европаликлар Ҳусановдан ҳайратда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!