Хвича ПСЖ билан келишиб олди(ми?)

"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия ПСЖ билан шартнома шартлари бўйича келишиб олди. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар бермоқда.

Манбанинг берган хабарига кўра, томонлар беш йиллик шартнома бўйича келишиб олган, унга кўра футболчи 7.5 миллион евро маош олади. Қайд этилишича, неаполликлар футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ грузиялик футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Мамука Жугели ўз мижози Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага ўтиш учун "Наполи"ни тарк этиш истагини билдирган эди. Жугели шунингдек, Хвичага ПСЖдан таклиф борлигини айтди. Кварацхелиянинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Кварацхелия "Наполи"да 2022 йилдан бери ўйнаб келмоқда. 2022/23 йилги мавсумда у жамоа билан Италия чемпиони бўлди. Шунингдек, А Сериянинг энг қиммат футболчиси ва Чемпионлар лигасининг энг ёш футболчиси сифатида эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!