ХХI асрда Гвардиола "Қироллик клуби"ни енгиш бўйича ҳақиқий профессионал!

Пеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" клуби "Реал"ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборди.

Инглизлар мусобақа нимчорак финалининг иккала учрашувида ҳам 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Гвардиола мураббий сифатида "Реал"ни 11-маротаба енгди. Унинг жамоалари Мадрид клубига 4 марта мағлуб бўлиб, бир бор дуранг ўйнаган.

Каталониялик мутахассис ХХI асрда "Реал"ни кўп бор мағлуб этган мураббийлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринлар, 9 мартадан "қаймоқранглилар"ни доғда қолдирган Эрнесто Вальверде ва Диего Симеонега тегишли.

Гвардиола "Ман Сити"дан ташқари, "Бавария" ва "Барселона" клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!