
Хёйсен: “Барса”дагилар “Реал”га ўтганимга устимдан кулди, ҳамманг майдонда кўрасан ҳали!
Ёзда “Реал” сафига қўшилган марказий ҳимоячи Дин Хёйсен Испания терма жамоаси йиғини чоғида “Барселона” футболчилари унинг танловидан кулганини айтди.
- Миллий терма жамоада айрим ўйинчилар “Реал”ни танлаб тўғри қилганимни айтишяпти.
Бироқ бунга жавобан, “Барселона” футболчилари жиғимга тега бошлади. Мен уларга ҳали “эл-класико”да кўрасанлар, - деб жавоб қиляпман, - деди Дин Хёйсен.
Дин Хёйсен ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида “Борнмут” шарафини ҳимоя қилган эди. Мадридликлар истеъдодли футболчини ўз сафига қўшиб олиб, беш йиллик шартнома тузди.
Айни пайтда Transfermarkt портали иқтидорли марказий ҳимоячини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Хёйсен замонавий футболда энг кучли ҳимоячилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Фикрлар