Ямал: "Барса"да узоқ муддат қолишни истайман"
Ламин Ямал фақат "Барселона"да ўйнашни исташини маълум қилди.
"Янги шартнома қачон имзоланишини билмайман. Бироқ, бу тез орада содир бўлишига ишонаман. Сабаби "Барса" - бу ҳаётимдаги энг муҳим клуб. Мен шартномани узайтириш ва клубда иложи борича узоқ муддат қолишни истайман.
Мен Испания лигасида ўйнашни хоҳлайман. Шунинг учун ҳам шартномамни узайтираман, - деди "Барселона" ҳужумчиси "CNN"га берган интервьюсида.
Маълумот учун, испаниялик вингернинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмига қадар амал қилади. Футболчи Ла Лиганинг жорий мавсумида 16 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар