Ямал "Бавария" ва "Реал"га қарши баҳсларда ўйнай оладими?

"Барселона" Ламин Ямалнинг "Реал" ва "Бавария"га қарши ўйнашини хоҳламоқда.

Каталония клуби аввалроқ 17 ёшли вингернинг чап сон орқа юзасидаги мушакларида жароҳат аниқлангани ҳақида хабар берган эди.

"ESPN" нашрининг ёзишича, "Барселона" Чемпионлар лигасида "Бавария" ва Ла Лигада "Реал"га қарши ўйинлар арафасида Ямал билан боғлиқ вазиятда таваккалчиликка йўл қўймоқчи эмас.

Футболчининг 20 октябрь куни "Севилья"га қарши ўйиндаги иштироки ҳам шубҳа остида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!