Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ямал Месси ва тўрт юлдузнинг номини тарихдан "ўчирди"

Зўрдан зўр чиқаверар экан

«Барселона»нинг испаниялик ёш ҳужумчиси Ламин Ямал Испания чемпионати тарихида 40 та голли узатма берган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди, деб хабар беради MisterChip маълумотлар манбаси. 

Унга кўра, Ламин Ямаль 19 ёш ва 118 кунлик пайтидаёқ Ла Лигада 40 та голли узатмага эришган. У шу тариқа Испания чемпионати тарихида 22 ёшга тўлгунча 40 та ассист қайд этган илк футболчига айланди.

Энг ёш ҳолда 40 та голли узатмага етиб борган футболчилар рейтингида Ламин янги рекордчи сифатида қайд этилди. 

Топ-5 рўйхати эса қуйидагича кўриниш олди: Ламин Ямал — 19 ёш 118 кун; Лопес Уфарте — 22 ёш 15 кун; Адриан Эскудеро — 22 ёш 349 кун; Сеги — 23 ёш 74 кун; Эчеберрия — 23 ёш 158 кун; Лионель Месси — 23 ёш 158 кун.

Ямалнинг юбилей голли узатмаси Ла Лига 12-туридан ўрин олган, сафарда «Атлетико» (Мадрид)га қарши ўйинда қайд этилди. Унинг аниқ пасидан сўнг Фермин Лопес 66-дақиқада ғалаба голини урди. Учрашув «Барселона»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ