Ямаль Мессининг изидан кетмоқда
“Барселона” ҳужумкор футболчиси Ламин Ямаль клуб афсонаси Лионель Мессининг ўн йил аввал қайд этган натижасини такрорлади.
17 ёшли футболчи чемпионатнинг илк ўнта турида жамоадошларига олтита голли пас узатди. Бу кўрсаткични қайд этиш сўнгги ўн йилда “Барселона”нинг бирорта ўйинчисига насиб қилмаган.
Охирги бор бунақа самарадорликни 2014-2015 йилги мавсумда “Барселона”да ўйнаган Лионель Месси қайд этган эди.
Ўшанда аргентиналик юлдуз Испания чемпионатининг дастлабки ўнта учрашувида етти маротаба ассист муаллифи бўлган.
“Барселона” тарбияланувчиси бўлган Ламин Ямаль асосий таркибда 2023 йилнинг апрелида – 15 ёшу 9 ойлигида дебют қилган. Истеъдодли ўйинчи 16 ёшу бир ойлигида Испания терма жамоасида биринчи ўйинини ўтказди.
Фикрлар