Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ямал Роналду натижасини ортда қолдирди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Ёш истеъдод афсонавий футболчининг натижасини янгилади

"Барселона" вингери Ламин Ямал Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринлари сони бўйича Криштиану Роналду натижасини янгилади.

Апрель ойи якунларига кўра, 18 ёшли футболчи тўртинчи бор Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Шу тариқа, у ушбу мукофотни уч марта қўлга киритган Криштиану Роналду натижасидан ўзиб кетди.

Ямал Ла Лиганинг жорий мавсумида "Барселона" сафида 28 учрашувда иштирок этиб, 16 та гол ва 11 та ассист қайд этган.

Испания чемпионатининг 33 туридан кейин каталонияликлар 85 очко билан жадвал пешқадами бўлиб турибди. "Барселона" энг яқин таъқибчиси "Реал"ни 11 очкога ортда қолдирмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ