Ямал Холанднинг "Барселонага келишини истамаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш вингери Ламин Ямал жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун Эрлинг Холандни олиб келиш ғоясига қарши экани айтилмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик иқтидор эгаси Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансферига ҳам ижобий қарамаяпти. Ямалнинг фикрича, «Барселона» катта юлдуз мақомига эга тайёр ҳужумчиларни сотиб олиш режасидан воз кечиши керак.

Ёш футболчи клуб раҳбарияти каталониялик истеъдод Хамза Абделькаримга ишонч билдиришини истамоқда. Унинг назарича, ҳужум чизиғидаги муаммоларни ички захира ҳисобига ҳал қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» янги мавсумни муваффақиятли бошлади. Каталония клуби ҳозирча Ла Лиганинг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!