Ямалдан яна бир рекорд!

"Барселона" вингери Ламин Ямаль яна бир бор Ла Лига мавсумида бир ўйинда энг кўп муваффақиятли дриблинглар бўйича янги рекорд ўрнатди. 18 ёшли футболчи каталонияликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубиятига қарамай, "Реал Соcьедад"га қарши ажойиб ўйин кўрсатди.

Испаниялик футболчи 11 та муваффақиятли дриблингни амалга оширди - бу Испания Ла Лигасида жорий мавсумидаги энг яхши натижа. Вундеркинд ўзининг аввалги рекордини янгилади, у "Алавес"га қарши ўйинда ўрнатди (10 та дриблинг).

Кечаги мағлубиятда Ламин голли узатма берди. Флик шогирдлари айни дамда турнир жадвалида 49 очко билан етакчи. "Реал" билан орадаги фарқ бир очко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!