Яман мураббийи: Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач бизда ишонч пайдо бўлганди. Aммо...
Яман - Ўзбекистон ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида рақиб бош мураббийи Aҳмад Aли Қосим иштирок этди.
- Эртанги ўйинимиз оғир кечишини биламиз. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда фаворитлардан бири. Саудия Aрабистони билан учрашувда тезкор гол бизни қийнаб қўйди. Кейинги баҳсга жиддий тайёрландик.
Ўзбекистон фаворит ҳисобланса ҳам ўз кучимизга ишонамиз. Аввалги учрашувда дурангга лойиқ эдик.
Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач, бизда ишонч пайдо бўлганди. Aммо ҳужумга ташланиб ҳимояда хатоларга йўл қўйиб йирик ҳисобда ютқазганмиз. Бу сафар Ўзбекистоннинг қандай кичга эга еканлигини билиб турибмиз.
Ўзбекистон бир хил даражадаги 23 футболчига эга. Уларнинг бирини алоҳида ажратишни истамаган бўлардим. Барчаси юқори савияда ўйнашади, - деди Аҳмад Али Қосим.
Фикрлар