Яман устози: Эртага Элдор Шомуродовга қарши алоҳида режа тузамиз
Эртага ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Сами Ҳасан Ал Наш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Эртанги беллашув жуда муҳим. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари кўз ўнгида ўйнайди. Яхши ўйин кўрсатишга интиламиз ҳудди аввалги 2 та турдаги каби.
Ҳозирги кунда таркибимиз аралаш. Ёшлар ҳам, катталар ҳам бор. Эртага сиз аралаш таркибни кўришингиз мумкин.
Ўзбекистон терма жамоа ҳали ҳам Осиёнинг етакчи жамоаси. Тўғри, охирги пайтда натижаси пасайган бўлиши мумкин. Лекин биз учун Ўзбекистон ҳали ҳам етакчи жамоа.
Эртанги учрашувда 2 жамоанинг имконияти бир хил. Гуруҳимизда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фаворит. Лекин бизнинг имкониятимиз ҳам ёмон эмас. Уйда 3 та ўйин ўтказамиз. Шуларда ғалаба қозониб имкониятимизни яхшилашга уринамиз.
Сиёсий низо сабаб биз Саудия Арабистонида ўйинлар ўтказяпмиз. У ерда биз ўзимизни ҳудди ўз уйиниздек ҳис қиляпмиз.
Ўзбекистонда бир неча кучли футболчилар бор. Техник ва тактик жиҳатдан кучли. Элдор Шомуродов анча кучли. Биз эртанги учрашувда унга қарши тактик чоралар кўришга ҳаракат қиламиз ва унга алоҳида режа тузамиз, - деди мураббий.
Фикрлар